Туркияда Курдистон Ишчи партияси (КИП) жангарилари полиция ходимлари ҳамда оддий фуқаролар кетаётган автобусни портлатиб юборди. Бу ҳақда The Daily Sabah хабар бермоқда.
28 август, жума куни кечки пайт мамлакат жануби-шарқидаги Мардин вилоятидаги эстакадага қўйилган бомба портлаши оқибатида 24 киши, жумладан, ўн нафар полициячи яраланди. Улар маҳаллий касалхоналарга ётқизилган. Хавфсизлик хизматлари ушбу қўпорувчиликни уюштирган кимсаларни топиш бўйича махсус амалиётни бошлади.