Яман шимолидаги Ҳаджа вилоятида жойлашган заводга Саудия Арабистони бошлиқ минтақавий коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланган авиазарба натижасида 30 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, ҳозиргача 36 нафар қурбоннинг жасади топилган.
Маълумот учун, Яман ҳукумати ва исёнчилар ўртасидаги қарама-қаршилик 2014 йил августида фаоллашган эди. 2015 йилнинг январь ойида эса исёнчи хусийларнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати мамлакат пойтахти — Сана шаҳрини эгаллади.
Натижада Яман президенти Абд Раббу Мансур Ҳодий дастлаб Аданга, 25 март куни исёнчилар мазкур шаҳарга ҳам кириб келганидан сўнг, Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлди.
26 март куни бошлаб эса Саудия Арабистони томони, Абд Раббу Мансур Ҳодийнинг илтимосига асосан, Баҳрайн, Қатар, Кувайт ва БАА ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида хусийларга қарши ҳарбий-ҳаво операциясини олиб бормоқда.
Мазкур коалицияга, шунингдек, Миср, Иордания, Марокаш ва Судан ҳам қўшилган.
Изоҳ (0)