АҚШнинг Виржиния штати телеканалларидан бирининг журналистлари тўғридан-тўғри эфир чоғида отиб ташланди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» CNN’га таяниб. Ҳалок бўлганлар — мухбир Элисон Паркер ва оператор Адам Уорд.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталаб 6:45 да содир бўлди. Номаълум шахс савдо марказидаги интервью пайтида ўт очди. Эфирга чиққан видеода камида олти марта ўқ узилганини эшитиш мумкин.
WDBJ7 канали раҳбари ходимлари вафоти муносабати билан эфирда сўзга чиқди. У жиноятни ким содир этгани ва унинг мақсади нимадан иборат бўлганини билмаслигини айтди.
Изоҳ (0)