VimpelCom Ltd «БМТ» бизнес-бирлиги аввал VimpelCom Lao Co., Ltd (Лаосдаги Beeline СБ) компаниясига бошчилик қилган Владимир Петровни Unitel МЧЖ (Beeline СБ) Бош директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. У ўз карьерасини VimpelCom компаниялар гуруҳидан ташқарида давом эттиришга қарор қилган Александр Воробёвнинг ўрнини эгаллайди.
Тайинланишни изоҳлар экан, VimpеlCom компаниялар гуруҳи МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича бош тижорат директори ва вице-президенти в.б. Михаил Герчук шундай деди: «Владимирга янги лавозимда улкан муваффақиятлар тилайман! Кучли рақобатчилик ва тез ривожланаётган бозор шароитларида унинг телеком-компанияларидаги кўп йиллик иш тажрибаси Ўзбекистондаги «Beeline» жамоасини янги муваффақиятлар ва ютуқларга олиб келишига ишонаман».
«Менга кўрсатилган ишончни юксак қадрлайман, чунки Unitel – VimpelCom’нинг энг муваффақиятли ва тез ривожланаётган компанияларидан бири. Ўзбекистондаги Beeline’нинг янгиланган шиори – Етакчи! Ишончли! Инновациялар! – ривожланишнинг бутунлай янги босқичининг пойдевори бўлмиш қадриятларни акс эттиради. Алоқа сифати, янги технологиялар, мижозга бўлган ёндошиш ва бизнеснинг очиқ-ойдинлиги – буларнинг барчасини абонентларимиз биздан кутиб қолишмоқда, ва мен буларнинг барчасини амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қиламан», - деди Владимир Петров.
Владимир Петров 1995 йилда Узоқ Шарқдаги адмирал Г.И. Невелский номидаги Денгиз давлат университетининг «Радиоэлектроника ва радиоалоқа» мутахассислиги бўйича олий малумотни олган. 2013 йилда Франциядаги INSEAD бизнес мактабининг Global Executive MBA дастурини ўтган. Ўз карьерасини Владимир 1995 йилда телекоммуникация соҳасида бошлаган. Узоқ Шарқ ва Сибирдаги алоқа оператори «Примтелефон» компаниясида алоқа инженери лавозимидан бош директор ўринбосари лавозимигача кўтарилган. Кейин у икки йил давомида Узоқ Шарқ макроҳудуди директори лавозимида Узоқ Шарқдаги МТС фаолиятига раҳбарлик қилган. 2007 йилдан 2008 йилгача Владимир Украинадаги интернет-провайдер ва симли алоқа оператори – МТС компаниялар гуруҳига кирувчи «Комстар-Украина» компаниясига раҳбарлик қилган.
2008 йилда Владимир VimpelCom компаниялар гуруҳига қўшилди ва Хошимин шаҳридаги (Вьетнам) «Beeline» филиали директори лавозимини эгаллади. У ерда у тармоқ қурилиши ва фаолият юритиши, ҳамда мамлакат ҳудудларидаги каналлар ўтказувига масъул бўлган, кейин эса Лаосдаги «Beeline»га бошчилик қилди, у ерда унинг раҳбарлиги остида бизнес ривожланишининг янги стратегияси ишлаб чиқарилди ва амалга оширилмоқда. Унинг доирасида операциялар географияси ва дистрибуция тармоғи яхшиланди. Оилали, бир нафар фарзанди бор.
Изоҳ (0)