Uzcard тизими жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Online ва Offline Duet пластик карталари соҳиблари UMS мобил оператори учун тўловларни Ўзбекистондаги исталган инфокисокдан амалга оширишлари мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Қайд этилишича, ушбу хизмат ҳеч қандай комиссия тўловларисиз амалга оширилади (фойдаланувчилар учун комиссия тўлови 0 % ни ташкил қилади).
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzcard карталари эгалари учун мингдан ортиқ инфокиосклар фаолият кўрсатмоқда.