Юлдуз Усмонова билан бўлиб ўтган учрашувда унинг битиш арафасида бўлган янги альбоми ҳақида суҳбат қурилди, деб хабар бермоқда «Sayyod».
Нашрда қайд этилишича, янги альбомдан турфа ҳис ва мавзулар куйланган, грекча йўналишдаги рақсга чорлайдиган қўшиқлар ўрин олган.
Юлдуз Усмонова «Севаман деб шивирласанг бас» дея куйланадиган қўшиқ ҳақида фикр билдирар экан, у хонандага эски Тошкентни ёдга солаётганини айтиб ўтди: «Бу қўшиқдан эски Тошкент кўз олдимдан ўтяпти... Бу эски Тошкентни соғиндим дегани эмас, ўша даврлар руҳиятини ҳис қилиб, ёқимли соғинч... томоғимга нимадир тиқилди ва кўзимга ёш келяпти. Одам тебраниб тинглайдиган қўшиқларни соғинди... Бундай йўналишлар йўқ бўлиб кетяпти. Янги альбомимдан шундай қўшиқ ҳам жой олган».
Юлдуз Усмонова суҳбат давомида альбом ёзилиши билан боғлиқ студиядан студияга кўчиш машаққатлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, хонанда соч олишни билмайдиган сартарошхоналар кўпаяётгани сингари студиялар сони ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.
Юлдуз Усмонова билан бўлиб ўтган суҳбатнинг видеолавҳаси эртага, 14 ноябрь куни «Sayyod» томонидан тақдим этилади.
Изоҳ (0)