Кеча, 17 май куни Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram’даги каналига ёзиб қолдирди.
![](/static/2024/Fozilbek/photo_2024-05-18_11-00-15.jpg)
Алоқаларимиз йилдан йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик жараёнларини самарали қўллаб-қувватламоқда, — дея таъкидлайди Мирзиёева.
![](/static/2024/Fozilbek/photo_2024-05-18_11-00-17.jpg)
Шунингдек, у яқин орада ҳамкорлик учун яна бир майдон яратиш режалаштираётганини маълум қилди.
![](/static/2024/Fozilbek/photo_2024-05-18_11-00-18.jpg)
Самарқанд шаҳрида “Европа Иттифоқи—Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиб ўтади. Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз, — деб ёзади Саида Мирзиёева.