9 май куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган сара суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди, у 50 дақиқадан ортиқ давом этди. 9 май куни пойтахтда қор ёғиб, шамол кучайган.Фото: ReutersИсроил аскарлари “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил кучлари ўртасидаги трансчегаравий ҳарбий ҳаракатлар фонида ўқув машғулотларида қатнашмоқда.Фото: ReutersФаластинлик аёл Исроил ҳужуми натижасида вайрон бўлган уй зинасидан тушмоқда.Фото: ReutersРоссиянинг Владивосток шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган байрамда халқ, жумладан, фахрийлар иштирок этди.Фото: ReutersНидерландиянинг Амстердам шаҳрида Исроил ва ҲАМАС ўртасида давом этаётган тўқнашувга қарши норозилик намойиши чоғида полиция намойишчини олиб кетмоқда.Фото: ReutersИсроил қўшинлари Ғазо шаҳрининг жанубий қисмида қуруқлик ва ҳаводан ҳужум бошлаганидан сўнг, Рафаҳдан қочаётган фаластинлик болалар сув идишларини судраб кетишмоқда.Фото: ReutersПариж Олимпиадаси олдидан Франциянинг Марсель шаҳридаги Эски портга етиб келган уч устунли елканли кемада Олимпиада олови олиб келинмоқда.Фото: ReutersИсроил-Ғазо чегараси яқинида ҳарбий машиналар ёнида турган Исроил аскарлари. Фото: ReutersМичиган штатининг Портеж шаҳрига торнадо еткизган талафотлар.Фото: ReutersИсроил-Ғазо чегараси яқинида Исроил ҳарбий қурилмаси ўт очди.Фото: ReutersҚуддусдаги Герцл тоғидаги ҳарбий қабристонда келаси ҳафта бошланиши кутилаётган Хотира куни арафасида ҳалок бўлган аскарларнинг қабрларига Исроил байроқларини қўяётган аскарлари.Фото: Reuters
Ғалабанинг 79 йиллиги, икки дақиқа сукут сақлаган Исроил, урушда нишонланган Пасха — 6 май суратлари 6 май, 23:17
Чиқиндихонадаги тўнғизлар, қурол кўтарган аёл, тошқинда ҳалок бўлган 85 киши — 7 май суратлари 7 май, 23:06
Рафаҳдан қочаётган фаластинликлар, Путинга бағишланган инсталляция, қор қўйнидаги лолалар — 8 май суратлари 8 май, 23:07