Саудия Арабистони чемпионатининг 30-туридан ўрин олган ўйинда “Ан-Насср” 4 май, шанба куни “Ал-Ваҳда”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очди. 12-дақиқада эса португалиялик ҳужумчи дублни расмийлаштирди. 18-дақиқада Отавио ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Бўлим сўнгида Садио Мане ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлим бошида Роналду ҳет-трик муаллифига айланди. 88-дақиқада Ал-Фатилнинг голи эса ўйинга якуний нуқтани қўйди.
6:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Ан-Насср” очколари сонини 74 тага етказди ва мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Саудия Про Лигаси
30-тур баҳси
4 май, шанба
“Ан-Насср” — “Ал-Ваҳда” 6:0
Голлар: 1:0 – 5 Роналду, 2:0 – 12 Роналду, 3:0 – 18 Отавио, 4:0 – 45 Мане, 5:0 – 52 Роналду, 6:0 — 88 Ал-Фатил.
“Ан-Насср”: Оспина, Ал-Ганам (Бушал, 72), Лапорт, Ал-Авжами, Теллес, Яҳё (Ал-Фатил, 46), Брозович, Отавио (Ал-Ҳассан, 46), Ал-Ҳайбари, Роналду (Ал-Сулайҳим, 79), Мане (Ал-Немер, 79).
“Ал-Ваҳда”: Муҳаммади, Ал-Хафит, Макки, Хаусауи, Фажр, Бакшуин, Анселмо (Ал-Ҳежи, 76), Ал-Исса (Ал-Гамди, 46), Ноор (Ал-Буҳари, 46), ван Крой (Нажи, 76), Игало.
Огоҳлантириш: Анселмо (38).