1 май куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган сара суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Яраланган фаластинлик бола Исроил ҳужум қилган Рафаҳдаги уйи ўрнида турибди.Фото: ReutersИсроил аскарлари Исроил-Ғазо чегараси яқинида учувчисиз қурилмани учирмоқда.Фото: ReutersАҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 7 октябрь куни ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган гаровга олинганларнинг оилалари билан Тель-Авивдаги меҳмонхона олдида учрашди.Фото: ReutersИсроил мобил артиллерия бўлинмаси Ғазо томон ўт очди.Фото: ReutersАҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Исроил президенти Исаак Герцог ўртасидаги учрашув куни одамлар намойишда қатнашмоқда.Фото: ReutersФаластинлик болалар Рафаҳ шаҳрида исроилликлар ҳужуми натижасида вайрон бўлган уй ёнидан ўтмоқда.Фото: ReutersҒазо секторига гуманитар ёрдам юбориш давом этмоқда.Фото: ReutersПолиция ходимлари филиппинлик фаолларнинг Меҳнат куни муносабати билан ўтказилган намойишда АҚШ элчихонаси томон юришларини тўсиб қўйди.Фото: ReutersШвейцариянинг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти боғи олдида айланиб юрган товус.Фото: ReutersНайробидаги Матҳаре водийси аҳоли пунктида Найроби дарёсидан сув тошиб, уйларни вайрон қилгандан сўнг, кўчирилган болалар қутқарув марказида овқатланмоқда.Фото: ReutersТбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига норозилик намойиши чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари парламент биноси яқинидаги оломонни сув пуркагич ёрдамида тарқатишмоқда.Фото: Reuters
Қочқинлар лагеридаги аёллар, ҳужжатларни соҳталаштирган собиқ президент, чўлга тушган баллистик ракета — ҳафта суратлари 28 апрел, 23:15
Онасидан кейин вафот этган Сабрин, чўлда топилган баллистик ракета, Гаитидаги кундалик ҳаёт — 29 апрель суратлари 29 апрел, 23:00
Рикшада ухлаб қолган эркак, кучли ёмғир сабаб ёрилган тўғон, ахлат уюмини титаётган аёл — 30 апрель суратлари 30 апрел, 23:30